"Ювентус" Ди Марияга қандай шартнома таклиф қилаётгани маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy17.05.2022 09:40
  • 342
  • 30

"ПСЖ" ҳужумчиси Анхель Ди Мария фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Манбага кўра, "Ювентус" ёзда эркин агентга айланадиган 34 ёшли аргентиналик футболчи билан келишувга эришиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Турин клуби футболчига 7 миллион евро маош билан бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Шартнома, шунингдек, 1 йилга узайтириш ҳақидаги бандни ҳам ўз ичига олади.

Ди Мария жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар