iks
ads


«Реал» январда трансферга қўл урмайди, чунки...

  • Mr.NoBoDy22.10.2019 11:00
  • 728
  • 30

«Реал» президенти Флорентино Перес келаси йилнинг ёзида «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени харид қилмоқчи. Бу ҳақда  As нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Реал»нинг баъзи мураббийлари қишда «Тоттенхэм»дан Кристиан Эриксенни, ёки «Спортинг»дан Бруну Фернандешни, ёхуд «Аякс»дан Донни ван де Бекни харид қилиб, жамоани кучайтириш керак деб ҳисоблайди.

Перес эса бу ғояга қўшилмайди ва ўз эътиборини Мбаппега қаратмоқчи. Шунинг учун Флорентино январь ойида ортиқча пул сарфламоқчи эмас. Шу боис, қишки трансфер пайтида мадридликларни ҳеч ким тарк этмаса, жамоа янги футболчи сотиб олмайди.

Перес «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг эҳтимолий трансферини паст баҳоламоқда.

Маълумотларга қараганда, Иско «Реал»ни тарк этиши мумкин, чунки Евро-2020 олдидан у етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Футболчи эса қитъа чемпионатида иштирок этишни истамоқда. «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари эса Искони ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar