«Реал» ҳужумчиси Қатар клубига йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy07.11.2019 11:00
  • 569
  • 30

"Реал" ҳужумчиси Мариано Диаснинг Мадриддаги тақдири тобора мавҳумлашиб бормоқда. AS нашри тарқатган хабарга кўра, Қатарнинг «Ар-Райян» клуби ёзги трансфер давридан бери доминиканлик футболчига қизиқиш билдириб келмоқда. 26 ёшли футболчи ушбу мавсумда Зидан қўлостида ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади.

«Ар-Райян» эса юқори савиядаги марказий ҳужумчи қидирмоқда. Қатарликлар Диего Коста ва Марио Манжукич номзодларини кўриб чиқди, аммо уларнинг музокаралари самара бермади.

Энди жамоа раҳбарияти асосий эътиборни Марианога қаратди. Диаснинг «Мадрид»даги маоши 4 млн евро эканини райянликлар яхши билишади ва улар бу маошни футболчига тўлашга тайёр. Ўз навбатида "Реал" ҳам ҳужумчини сотишга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар