"Бавария" президенти: "Агар Гвардиолага бир ўйинчи ёқиб қолса, унинг видеосини олиб, шайхнинг олдига учади"

  • Mr.NoBoDy22.03.2019 11:00
  • 1123
  • 30

"Бавария" президенти Ули Хёнесс "Манчестер Сити"нинг трансфер харажатлари ҳақида фикр билдирди.

"Дўстим Пеп агар у 100 млн евролик ўйинчини хоҳлаб қолса, нима бўлишини айтиб берган ди. У ўша футболчининг ўйинлари тасмаланган видеони олиб, шайхнинг олдига учиб боради.

Кейин улар кечки овқатни бирга қиладилар ва шайх керакли пулни ажратади. Кейинги кун шайх газ трубасини бир-икки миллиметрга кенгайтиради ва пулини чиқариб олади.

Мен "Бавария"да бундай ҳолатларда кредит бўлимга эмас, фойда бўлимига мурожаат қилинишидан фахрланаман", - дейди Хёнесс.

Ўхшаш янгиликлар