iks
ads


Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy21.11.2019 11:00
  • 626
  • 30

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2020 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда "OK Diario" журналисти Эдуардо Инда хабар берди.

"Агар "Ювентус" ушбу мавсумда Чемпионлар лигасини ютмаса, Роналду жамоадан кетиши мумкин. У "Ювентус"га ўтаётганида фаолиятидаги учинчи клуб билан Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишни ният қилган. Аммо бу жуда қийин. "Ювентус" Погба ва Мбаппени харид қилиши лозим. Лекин ушбу трансферлар ҳам қиммат нарх туфайли амалга ошиши қийин. Бундай ҳолатда эса Роналду Турин клуби билан хайрлашади. Шундай экан, унинг "Манчестер Юнайтед"га қайтиши ҳақиқатга яқинроқ", - деди Инда.

 

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar