iks
ads


«ПСЖ» спорт директори: «Мбаппе «Реал»га ўтмайди»

  • Mr.NoBoDy28.11.2019 11:00
  • 771
  • 30

"ПСЖ" спорт директори Леонардо ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"га ўтмаслигини ва жамоада қолишини теъкидлади.

"Мбаппе билан шартномани узайтириш масаласини аста-секин олдинги силжитяпмиз. Килиан 100 фоизга "ПСЖ"да қолади. У биз билан бирга. Қолгани муҳим эмас", — деди Леонардо "Marca" нашрига берган интервьюсида.

20 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Пари Сен-Жермен" сафида барча мусобақалар доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голга узатма берди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар