«Реал» қишда трансферга қўл урмайди

  • Mr.NoBoDy25.12.2019 11:00
  • 534
  • 30

«Реал» қишки трансфер пайтида янги футболчи сотиб олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Мадридликлар бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячилари Эден Азар ва Гарет Бэйлга таянишда давом этади. Шунингдек, франциялик мутахассис «Айнтрахт»дан 60 миллион еврога сотиб олинган ҳужумчи Лука Йовичнинг ўсишига умид қилмоқда.

Аввалроқ «Қироллик клуби» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш режасидан воз кечгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар