Погба «МЮ»ни тарк этиши мумкин

  • Mr.NoBoDy24.03.2019 11:00
  • 698
  • 30

Ярим ҳимоячи Поль Погба ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиб, «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

26 ёшли футболчининг агенти Мино Райола футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан иш олиб бормоқда. Франциялик футболчининг фикрича, ҳозирги кунда айнан «Реал» унга мос клуб ҳисобланади.

Аммо «МЮ» франциялик футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Манкунианликлар 2016 йилда уни «Ювентус»дан 114 миллион еврога сотиб олишганди.

Шунингдек, Зидан ватандошини «Реал»да кўришни истаётганига қарамай, "Қироллик клуби" раҳбарияти учун Погба устувор мақсад ҳисобланмайди.

Ўхшаш янгиликлар