iks
ads


«Реал» Бэйлга муносиб харидор топа олмаяпти

  • Mr.NoBoDy10.01.2020 11:00
  • 678
  • 30

"Реал" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни сотиб юборишни истамоқда.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра, жамоа январь ойида уэльслик футболчини сотишга кўзи етмаяпти. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида ҳам Бэйлга муносиб харидор топилишига клуб шубҳа қилмоқда.

Бэйлнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бэйл ушбу мавсумда 14та ўйинда майдонга тушиб, уларда иккита гол урди ва иккита голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар