"Реал"га кераксиз ҳужумчи жамоани тарк этиш учун клубдан катта пул талаб қилмоқда

  • Mr.NoBoDy07.08.2022 15:40
  • 129
  • 30

Ҳужумчи Мариано Диас "Реал"ни тарк этишдан бош тортмоқда.

Ҳужумчи узоқ вақтдан бери Мадрид клуби раҳбариятига кетишга оид таклифларни кўриб чиқмаслигини билдирган. Ўшандан бери унинг позицияси ўзгармади. Мариано шартномада кўрсатилган маошни тўлиқ олиш учун 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаси охиригача "Реал"да қолмоқчи, деб ёзади Marca.

Мадридда футболчи йилига 4,5 миллион евро маош олади, бошқа ҳеч бир испан жамоаси Диасга бунчалик кўп таклиф қила олмайди. Бундай маблағни тўлашга қодир хориж клублари томонидан 29 ёшли ҳужумчига қизиқиш йўқ.

Мариано "Реал Мадрид"га шартномада кўрсатилган сумманинг ҳеч бир қисмидан воз кечмаслигини айтди.

Клуб бундан ажабланмаяпти, чунки Мариано кетма-кет уч мавсум "Реал"даги катта маоши туфайли кетишдан бош тортди. Ҳужумчи амалда майдонга тушмаслигидан ҳавотирда эмас. "Реал Мадрид"да тўрт мавсумда у бор йўғи 1907 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Карло Анчелотти Карим Бенземага муқобил сифатида Эден Азар, Родриго Гоэс ва Марко Асенсиодан фойдаланмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар