Расман! "Севилья" Иско трансферини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy07.08.2022 16:00
  • 243
  • 30

"Севилья" "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иско трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 30 ёшли испаниялик билан шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Ярим ҳимоячи 2013 йилда "Малага"дан Мадрид клубига ўтган эди. "Қаймоқранглилар" сафида у Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби, уч карра Испания чемпиони ва УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди.

Иско ўтган мавсумда "галактикос" учун барча турнирларда 17 ўйинда иккита гол урган.

Ўхшаш янгиликлар