iks
ads


Расман. «Барселона» ҳимоячиси фаолиятини «Шальке»да давом эттиради

  • Mr.NoBoDy16.01.2020 11:00
  • 681
  • 30

«Барселона» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини «Шальке»да давом эттирадиган бўлди.

Каталонияликлар матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи Бундеслига клубига ижара асосида йўл олди. У мазкур мавсум охирига қадар гельзенкирхенликлар сафида тўп тепади.

Маълумотларга қараганда, «Шальке» Тодибонинг ижараси учун 1,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, унинг трансфер ҳуқуқини 25 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Тодибо 2019 йилнинг январь ойида «Тулуза»дан «Барселона»га ўтган эди. Бир йил вақт мобайнида Жан-Клер барча мусобақалар доирасида 5та ўйинда майдонга тушди, холос.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar