iks
ads


«Барселона» янги ҳужумчи сотиб олди

  • Mr.NoBoDy21.01.2020 11:00
  • 741
  • 30

«Барселона» клуби «Альбасете» ҳужумчиси Рей Манайнинг трансферини эълон қилди.

Трансфер суммаси 700 минг еврога тенг бўлди. Келишувга кўра, каталонияликлар ўйинчининг иштирокига қараб яна 2 миллион евро миқдорида бонус тўлаб бериши мумкин.

"Кўк-анорранглилар" албаниялик футболчига 50 миллион евро товон пули белгилашди. Манай "Барса" сафида 22-рақамли футболкада ўйнайди.

22 ёшли футболчи билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди.

Манай 2018 йилнинг ёзидан буён «Альбасете» шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу пайтгача у жами 41та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди. У Албания терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва битта голга узатма берган.

Ўхшаш янгиликлар