iks
ads


Расман! «МЮ» Фернандеш трансферини ҳал қилди

  • Mr.NoBoDy30.01.2020 16:00
  • 675
  • 30

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг трансфери борасида "Спортинг" билан келишувга эришганини маълум қилди.

Энди португалиялик футболчи шахсий шартнома борасида манкунианликлар билан келишувга эришиб, тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Бруну Фернандеш ушбу мавсумда "Спортинг" сафида барча мусобақалар доирасида 28та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 14та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ" ярим ҳимоячининг трансфери учун 55 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда 25 миллион евро миқдорида турли бонуслар кўзда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar