«Ювентус» Погбани ортга қайтармоқчи

  • Mr.NoBoDy26.03.2019 11:00
  • 784
  • 30

«Ювентус» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери бўйича «Реал»га рақобат кўрсатмоқчи.

As тарқатган хабарга кўра, италияликлар ушбу трансферни амалга ошириш мақсадида ўзининг молиявий имкониятларини ҳисоб-китоб қилмоқда.

Хабарингиз бор, Погбага "Реал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Аммо франциялик футболчининг агенти Мино Райола «Қироллик клуби» президенти Флорентино Пересга қараганда "кекса синьора" билан яхшироқ муносабатга эга.

Сўнгги маълумотларга кўра, Погба «МЮ» томонидан берилган шартномани узайтириш борасидаги таклифга рад жавобини берди. У фаолиятини А серия ёки Ла лигада давом эттиришни истамоқда. Райола эса унинг трансфери борасида иш олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар