Пулишич собиқ жамоасига қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy01.12.2022 04:00
  • 150
  • 30

"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтиши мумкин, деб хабар беради Bild.

Бироқ, Пулишич бунинг учун маошни сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши керак. “Асаларилар” ярим ҳимоячига йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр эмас – футболчи ҳозир Англияда мана шундай пул ишлаб топмоқда.

2022/23 йилги мавсумда ярим ҳимоячи “Челси” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt.com портали 24 ёшли америкалик футболчининг нархини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар