"Реал" "Манчестер Юнайтед" суперюлдузини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy01.12.2022 04:39
  • 195
  • 30

"Реал" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Record.

Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед"даги вазиятдан норози бўлган 28 ёшли португалиялик билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.

Фернандешнинг инглиз клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Бруну жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар