Суарес фаолиятини МЛСда давом эттиришга тайёр

  • Mr.NoBoDy01.12.2022 05:00
  • 192
  • 30

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини МЛСда давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

35 ёшли ҳужумчига Шимолий Америка клубларидан иккита таклиф бор. Бироқ Суарес бу масалаларнинг барчасини Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин ҳал қилади.

Ҳужумчининг "Насьонал" билан шартномаси 2022 йилнинг охиригача амал қилади.

Суарес жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар