"Сассуоло" ҳужумчиси Жереми Богага "Барселона" қизиқяпти.
"Diario Sport" манбасининг ёзишича, 23 ёшли футболчи "Барселона" диққат-марказида. Агар Каталония клуби асосий трансфер мақсадини амалга ошира олмаса, ўрнига Богага эътибор қаратади.
Таъкидлаш керакки, клублар ўртасидаги келишувга кўра "Сассуоло" "Барселона"нинг, "Барселона" эса "Сассуоло"нинг ёш футболчиларини ижарага олиш ҳуқуқига эга.