Гризманнга Европанинг икки гранд клуби қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy24.03.2020 11:00
  • 393
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" клублари "Барселона" билан музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар тарқатди Sport.es.

Бу жамоалар каталонияликлар ҳужумчиси Антуан Гризманнга асосий даъвогар бўлиб туришибди. Франциялик футболчининг трансфери 100 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган йилнинг ёзида 29 ёшли футболчини "Атлетико"дан 120 млн еврога сотиб олишган эди. Ушбу мавсумда у Ла лига доирасида 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 5та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар