"Челси" ярим ҳимоячиси АПЛнинг бошқа гранди сафига ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy26.03.2023 07:00
  • 231
  • 30

Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич ёзги трансфер ойнасида "Челси"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда 90min портали хабар берди.

Маълумотларга кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячига Премьер-лиганинг бира тўла 3 нафар гранди клуби "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда. Унинг "аристократлар" билан шартномаси 2024 йилгача тузилган.

Ковачич жорий мавсумда 27 та ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар