Италиянинг "Интер" клуби Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбанинг ёзишича, 30 ёшли ҳужумчининг хизматига жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, габонлик ҳужумчига "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.
Обамеянгнинг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июн куни ўз якунига етади. Томонлар ҳали янги шартнома борасида бир тўхтамга кели олишмади.