Лаутаронинг агенти: «Ким ҳам Месси билан бир жамоада ўйнашни истамайди?»

  • Mr.NoBoDy11.04.2020 16:00
  • 405
  • 30

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Яке мижозига «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқишлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ким ҳам Месси билан бир жамоада ўйнашни истамайди? Уларнинг терма жамоадаги биргаликдаги ўйинларини муҳокама қилганимизда, Лаутаро айтган эди: бундай ёшда Месси билан Аргентина терма жамоасида ўйнаш орзуси амалга ошди.

Шунга қарамай, у мазкур мавзуни кўтаравермайди. У вазмин йигит. Агар ундан қайси жамоада ўйнашни истайсан, дея сўрасангиз, у ҳеч нарса айтмайди, гранд жамоаларга ўтиш истагида куйиб-пишмайди. Ҳозирда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Матбуотда гўёки менга Мадрид, Барселона ва Англиядан қўнғироқлар бўлаётгани, футболчига «Реал», «Барселона» ва «Челси» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқатилади. Аммо унинг трансфери борасида ҳеч қандай иш олиб борилмаяпти», – деди Мартинеснинг агенти.

Ўхшаш янгиликлар