Россия терма жамоаси ва «Зенит» клуби ҳужумчиси Артем Дзюба Италиянинг «Лацио» клубига ўтмайди дея фикр билдирди бош директори Александр Медведов РИА «Новости» билан суҳбатда.
Италия ОАВсининг тарқатган маълумотига қараганда, Дзюбани «Лацио»га португалиялик машҳур агент Жорже Мендеш тавсия қилганди.
31 ёшли Дзюбанинг «Зенит» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ўз якунига етади.
«Янги шартнома ҳақида шуни айтишим мумкинки, биз тўлиқ ўзаро тушунчага эгамиз», –деди Медведев.