Ибраҳимович фаолиятини ўзи учун умуман бегона бўлган чемпионатда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy24.04.2020 11:00
  • 486
  • 30

Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport порталининг тарқатган маълумотига қараганда, 38 ёшли швециялик ҳужумчининг хизматига Бразилияликнинг "Палмейрас" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Палмейрес" Златанни ўз сафига қўшиб олиш орқали Либертадорес Кубогида ғолиб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимовичнинг "Милан" клуби билан тузилган шартномаси шу мавсумнинг охирида ўз якунига етади, бироқ, "россонери" у билан шартномани узайтириш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар