iks
ads


«Интер» вице-президенти Лаутаро Мартинес борасида баёнот берди

  • Mr.NoBoDy25.04.2020 16:00
  • 468
  • 30

«Интер» вице-президенти Хавьер Дзанетти клуб ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабар изоҳ бериб ўтди.

«Очиғини айтаман. Лаутарони сотиб олганимизда, у Аргентинанинг энг иқтидорли футболчилардан бири эканини билардик.

Лаутаро ўзининг 22 ёшида бош мураббий Конте қўлостида кўп нарсага қодирлигини кўрсата олди. Бундай шароитда у нима қилиш мумкинлиги ҳақида ўйламаяпмиз.

У "Барселона"га ўтадими? У "Интер"да жуда бахтли. Унга Лукаку билан жуфтликда ўйнаш ёқади», – деди Дзанетти Goal.com'га берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар