«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ёзда «Реал» сафига ўтиши мумкин.
"Daily Mirror" тарқатган хабарга кўра, «қаймоқранглилар» мерсисайдликлар билан ҳужумчининг эҳтимолий трансфери борасида алоқага чиқишди. Бу эса "Ливерпуль" раҳбариятини ўйга солдириб қўйди.
Сенегаллик футболчи билан боғлиқ миш-мишлар амалий ишга кўчишини "қизиллар" кутишмаган эди. Шунинг учун клуб Мане билан гаплашиб, уни жамоада қолдиришга кўндиришга қарор қилди. Маълумотларга қараганда, Садио эса ўзининг келажаги борасида ҳали бир қарорга келмади.