iks
ads


«Интер» Мартинес учун «Барселона»га ўз талабини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy29.04.2020 16:00
  • 564
  • 30

«Интер» клуби Лаутаро Мартинеснинг трансфери учун «Барселона»га ўз талабини маълум қилди.

"Sport Mediaset" тарқатган хабарга кўра, "нерадзурри" каталонияликлардан 90 млн евро ҳамда икки нафар ўйинчини талаб қилмоқда. Миланликлар ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг тўлақонли трансферини ҳамда Антуан Гризманн бир йиллик ижарага берилишини исташмоқда.

Мартинес билан тузилган шартномадаги бандга кўра, июнь ойининг дастлабки икки ҳафтаси давомида аргентиналик ҳужумчини 111 млн. еврога сотиб олиш мумкин.

Видалнинг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланган. «Барселона» Гризманни ижарага бериш орқали унга тўланадиган бир йиллик маошдан қутулиши мумкин, аммо унинг ижараси учун ҳеч қандай маблағ қўлга киритмайди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar