«Челси» ярим ҳимоячиси Педро Родригесга ҳамон «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда.
32 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланади. Шу боис, римликлар у билан шартнома имзолаш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда. "Бўрилар" Педрога 3 млн еврога йиллик шартнома таклиф қилишди.
Педро 2015 йилдан бери «Челси» сафида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у барча мусобақалар доирасида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голга ассистенлик қилди.