«ПСЖ» Икардини пастроқ нархга сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy09.05.2020 11:00
  • 441
  • 30

«ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди келаси мавсумни ҳам Франция чемпионатида ўтказиши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, парижликлар аргентиналик футболчини жамоада олиб қолишмоқчи. Аммо улар 20 милион евро турадиган Юлиан Дракслерни "Интер"га таклиф қилиб, Икардининг нархини пасайтиришмоқчи.

"Нерадзурри" ушбу таклифга қандай жавоб қайтариши ҳозирча аниқ эмас.

Ўхшаш янгиликлар