iks
ads


Браво «Манчестер Сити»ни тарк этади

  • Mr.NoBoDy09.05.2020 11:00
  • 549
  • 30

"Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво мавсум сўнгида жамоани тарк этади. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунланади. Жамоа у билан келишувни узайтирмоқчи эмас.

Чилилик футболчи 2016 йилда "Барселона"дан "Сити"га кўчиб ўтган эди. Аммо унинг АПЛдаги фаолияти муваффақиятсиз чиқди.

Катта эҳтимол билан 37 ёшли посбон Чилининг "Коло-Коло" жамоасига ўтади. У айнан мазкур клубда ўз фаолиятини бошлаган.

Браво фаолияти давомида жами 20та совринни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар