Пьянич «Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолайди

  • Mr.NoBoDy10.05.2020 16:00
  • 447
  • 30

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич катта эҳтимол билан фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Босниялик футболчи "кўк-анорранглилар" билан 4 йилга мўлжалланган шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.

Энди клублар ўзаро келишиб олишлари талаб этилади. Туринликлар Пьянични 60 миллион еврога баҳолашмоқда.

«Ювентус» Пьянични «Барса» ярим ҳимоячиси Артурга алмашишга қарши эмас, аммо бразилиялик футболчи «Камп Ноу»ни тарк этмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар