iks
ads


"Барселона" Депайга қизиқиб қолди

  • Mr.NoBoDy15.05.2020 16:00
  • 492
  • 30

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти "Лион"нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Мемфис Депай билан қизиқмоқда.

Дон Балоннинг ёзишича, "кўк-анорранглилар" 26 ёшли голландиялик плеймейкернинг ўйинидан қониқмоқда. Депайнинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди. Таъкидланишича, Каталония клуби раҳбарлари аллақачон "Лион" раҳбарияти билан боғланишган ва Депайни 35 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.

Ҳужумда ҳар қандай позицияда ўйнай оладиган Депай Лаутаро Мартинес ўрнига яхши номзод. Маълумот учун, Мартинес учун "Интер" "Барcа"дан 111 миллион евро талаб қилади.

Ўхшаш янгиликлар