«Арсенал» ва «Боруссия» Диаби учун кураш олиб боради

  • Mr.NoBoDy20.05.2020 16:00
  • 387
  • 30

Германиянинг "Байер" клубининг 20 ёшли футболчиси Мусса Диабига Лондоннинг «Арсенал» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари қизиқиш билдирмоқда.

«Байер» ўз футболчисини сотиш ниятида эмас. Футболчининг товон пули 27 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

Тахмин қилинишича, футболчининг агенти «Арсенал» клуби билан яхши муносабатда. Ўз навбатида, «Байер» ўз футболчисини жамоада олиб қолиш учун бор кучини ишга солади ва унга беш йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Диабини "ПСЖ" клуби ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаган эди, лекин бу битим амалга ошмай қолганди.

Ўхшаш янгиликлар