Родриго Эрнандес – «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсади

  • Mr.NoBoDy08.04.2019 16:00
  • 927
  • 30

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес “Манчестер Сити”нинг асосий трансфер мақсадига айланди. 

Goal нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” Эрнандесни Фернандиньо ўрнига ўринбосар сифатида қарашмоқда ва унинг трансфери учун 81,5 млн евро ажратишга тайёр. 

22 ёшли футболчи ўтган йил “Вильярреал”дан “Атлетико”га ўтган эди. 

Маълумот ўрнида, жорий мавсум “матрасчилар” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар