«Порту» футболчиси «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

  • Mr.NoBoDy10.04.2019 11:00
  • 726
  • 30

“Порту” ҳимоячиси Алекс Теллес бугун “Ливерпуль”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. 

26 ёшли футболчи “Брага”га қарши ўйинда пенальти тепиб туриб жароҳат олган эди ва шу вақтгача жароҳатидан тикланишга улгурмади. 

Португалия клуби бош мураббийи Сержиу Консейсау матбуот анжуманида Теллеснинг аҳволига қараб майдонга туширишини таъкидлаб ўтган. 

Маълумот ўрнида, жорий мавсум бразиялиялик футболчи 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голга ҳаммуалиффлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар