Бразилиялик ярим ҳимоячи оилавий сабабга кўра "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 12:39
  • 72
  • 30

Ярим ҳимоячи Фелипе Андерсон "Ювентус"нинг таклифини рад этди ва ватанига қайтади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Журналистнинг сўзларига кўра, бир ҳафта олдин футболчи туринликлар билан музокара олиб бораётган эди, улар унга уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр эдилар, бироқ якунда футболчи Бразилияга қайтишга мажбур қилган оилавий шароитга тўхталиб ўтган.

Шу тариқа, Андерсон "Палмейрас" билан шартнома имзолаши маълум бўлди.

31 ёшли бразилияликнинг “Лацио” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунига етади. Сўнгги олти ой ичида у бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга.

Ўхшаш янгиликлар