"Милан" Фофанани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 23:39
  • 93
  • 30

"Монако" ярим ҳимоячиси Юсуф Фофана Италиянинг "Милан" клуби сотиб олмоқчи бўлган футболчилар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Ёзда миланликлар футболчи учун "Монако"га таклиф билан чиқишни режалаштиришган. Манбага кўра, "россонерилар" раҳбарияти франциялик футболчини сотиб олиш имкониятини вақт ўтиши билан адекват дивидендлар келтириши мумкин бўлган ҳисобланган хавф сифатида кўрмоқда.

Фофана ўзининг энг яхши давридаги марказий ярим ҳимоячи. Футболчи 25 ёшда, унинг шартномаси уни "Монако" билан келаси йилнинг ёзигача боғлайди. Жорий мавсумда у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар