iks
ads


«Реал» Европа лигаси финалидан кейин Азарнинг трансферини эълон қилади

  • Mr.NoBoDy14.05.2019 11:00
  • 850
  • 30

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар «Реал»га ўтишга яқин турибди. L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар бельгиялик футболчининг трансфери борасида "кўклар" билан келишувга эришишган. Шунингдек, бир неча ҳафта илгари футболчининг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишиб олинган.

Азарнинг "Қироллик клуби" аъзосига айлангани ҳақидаги расмий хабар Европа лигаси финалидан кейин эълон қилинади. 29 май куни бўлиб ўтадиган Европа лигаси финалида «Челси» «Арсенал» билан баҳс олиб боради.

«Реал» 28 ёшли футболчи учун тахминан 100 миллион евро тўлайди. Азар ушбу мавсумда лондонликлар сафида жами 51та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 16та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar