Асенсио "Ювентус"га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy05.03.2019 11:00
  • 892
  • 30

"Реал" яримҳимоячиси Марко Асенсио "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Tuttosport.

Манбага кўра, Турин клуби ўз жамоасида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган футболчи бу трансферга рози бўлишига ишонмоқда. Шунингдек, "Реал" президенти ёзда жамоада қайта қуришни амалга оширмоқчи. Асенсионинг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилгача тузилган, шунинг учун унинг баҳоси юқори бўлиши мумкин.

Асенсио ушбу мавсумда 20 та ўйин ўтказди ва битта гол уриб, бешта голли пас оширган. Марко 2019 йилда фақат бир мартагаина "Реал"нинг асосий таркибида кўринди ("Жирона", 1:2).

Ўхшаш янгиликлар