Чалханоглу учун курашга яна бир гранд жамоа қўшилди

  • Mr.NoBoDy14.06.2021 00:40
  • 327
  • 30

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Милан» яримҳимоячиси Ҳакан Чалханоглуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар беради.

Чалханоглунинг «россонерилар» билан тузган шартномаси жорий йил ўз ниҳоясига етади. Томонлар ҳамкорликни узайтириш тўғрисида келиша олмаяптилар. Шундай қилиб, Чалханоглу «Атлетико»га эркин агент мақомида бориб қўшилиши мумкин.

Сўнгги мавсумда Хакан барча мусобақаларда 42 та учрашув ўтказиб, 9та гол ва 12 та голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар