Де Йонг Нидерландияга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy14.06.2021 07:40
  • 420
  • 30

«Севиля»нинг голландиялик ҳужумчиси Люк де Йонг ёзда ПСВга ўтиши мумкин, деб ёзади журналист Николо Скира ўзининг твиттерида.

Манбага кўра, Голландия клуби ҳужумчига уч йиллик шартнома таклиф қилган. Аммо, ПСВ ҳали ҳам Севилья шаҳри бош жамоаси билан келишиши керак, клуб билан де Йонг 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

Ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи «Севилья» таркибида барча турнирларда 48 та учрашув ўтказиб, тўққизта гол урди ва битта голли узатма берди.

Таъкидлаш жоизки, де Йонг аллақачон ПСВ таркибида 2014-2019 йиллар давомида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар