Доннарумма "ПСЖ" футболчиси(ми?)

  • Mr.NoBoDy14.06.2021 12:00
  • 399
  • 30

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма "ПСЖ" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда твиттерда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, келишув 2026-йилгача ҳисоблаб чиқилган. Италия терма жамоаси дарвозабонининг тиббий кўрикдан ўтиши Швейцария билан 16-июн кунига белгиланган Евро-2020 ўйинидан сўнг бўлиб ўтади.


Қайд этилишича, Доннарумма "ПСЖ"да қолади ва бошқа жамоага ижарага ўтмайди. У Кейлор Навас билан биринчи рақам учун курашади. Доннарумма 2020/21-йилги мавсумда "Милан" таркибида 48 учрашув ўтказиб, шулардан 15 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Шунингдек, Париж клуби италиялик дарвозабонга йилига 12 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар