iks
ads


Конте «Интер»да «Реал» футболчисини кўрмоқчи

  • Mr.NoBoDy02.06.2019 11:00
  • 859
  • 30

“Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи хизматига “Интер” бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ковачич 2013-2015 йиллари “Интер” сафида ўйнашга улгурган. Жорий мавсум у ижара асосида "Челси" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar