iks
ads


«Реал» Марселога: «Ихтиёр ўзингда»

  • Mr.NoBoDy10.06.2019 11:00
  • 914
  • 30

«Лион» ҳимоячиси Ферлан Менди «Реал Мадрид»га ўтишга яқин турибди. Шу боис, "Қироллик клуби" етакчиларидан бири Марселонинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолади.

Бразилиялик ҳимоячи катта эҳтимол билан захира футболчисига айланади. "Реал" раҳбарияти эса Марселога танлов имконини бермоқчи. У истаса — клубда қолиб, асосий таркиб учун кураш олиб боради, хоҳласа — кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Бундан ташқари, «Мадрид»да яна бир чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон ҳам бор. 22 ёшли футболчи клубда қолишни истамоқда, аммо Марсело жамоада қоладиган бўлса, унинг тақдири ҳам номаълум бўлиб туради.

Марсело «Ювентус»га ўтиши ҳам мумкин. Туринликлар ёзги трансфер пайтида чап қанотга ҳимоячи қидиришмоқда. Боз устига, бразилиялик футбол Роналду билан жуда яхши муносабатларга эга.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar