Лено кетади

  • Mr.NoBoDy22.09.2021 09:00
  • 237
  • 30

«Арсенал» дарвозабон Бернд Ленони сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради The Guardian нашри.

Лондонликлар немис футболчисидан қутулмоқчи, чунки клуб ёзда «Шеффилд Юнайтед»дан Аарон Рамсдейлни олиб келди. У Ленога узоқ муддатли ўринбосар саналади.

Лено 2018 йилнинг ёзида Германиянинг «Байер» клубидан Лондонга кўчиб ўтган ва «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 120 та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар