«Манчестер Юнайтед» футболчиси билан хайрлашишга тайёр

  • Mr.NoBoDy22.09.2021 09:40
  • 234
  • 30

«Манчестер Юнайтед» расмийлари француз футболчиси Антони Марсьалга яқин келажакда ишонч билдирилмаслиги ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда Британиянинг Eurosport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар футболчининг агентларига ўзлари учун янги жамоа топишни таклиф қилишган. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» 25 ёшли ҳужумчи учун камида 40 миллион евро гаров пули бермоқчи. Маълум бўлишича, французнинг ўзи Англия Премьер-лигасида ўйнашни давом эттирмоқчи.

Марсьаль «Манчестер Юнайтед» га 2015 йилда келиб қўшилган. Transfermarkt портали футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар