"Барса" январь ойида янги ҳужумчи харид қилади

  • Mr.NoBoDy23.09.2021 10:40
  • 255
  • 30

"Барселона" январь ойидаги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлингни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Испан нашри "Sport" хабарида айтилишича, каталонияликлар ёзда инглиз ҳужумчисини олиб келишга ҳаракат қилган.

Аммо молиявий қийинчиликлар бунга йўл қўймаган. Ҳозирда "Барса"нинг бутун тизимида бўлгани каби ҳужум чизиғида ҳам муаммолар бор. 26 ёшли Стерлинг эса каталон жамоасига ёрдам бериши мумкин.

У Англия чемпиони сифатида бу мавсум 7 та  ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар