Тransfermarkt.ru сайтига кўра, "Гамбург" ҳимоячиси Дуглас Сантос "Зенит" билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Манбанинг сўзларига кўра, 25 ёшли футболчи немис жамоаси билан хайрлашди. Бугун у "Зенит" билан шартнома имзолаш учун Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетди.
Бразилиялик ҳужумчининг трансфер қиймати 12 млн еврога баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда, Сантос "Гамбург" сафида 38 та ўйинда 2 та гол урди ва 7 та голлик узатма берди.