"Реал" Ҳамесни "Атлетико"га сотишни истамаяпти

  • Mr.NoBoDy09.07.2019 16:00
  • 728
  • 30

"Реал" яримҳимоячиси Ҳамес Родригеснинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

AS хабарига кўра, колумбиялик футболчига "Наполи" ва "Атлетико" асосий даъвогар бўлиб туришибди. Бунда "Қироллик клуби" 27 ёшли футболчини "матрасчилар"га сотишни истамаяпти.

"Реал" учун муаммо шундаки, "Атлетико" "Наполи"дан кўра, клубнинг молиявий талабаларини бааришга тайёр ва Ҳамес учун 40 млн евро тўламоқчи.

Ҳамес Родригес охирги мавсумни "Бавария"да ижарада ўтказди. Мюнхенликлар уни 42 млн еврога сотиб олишлари мумкин эди, аммо буни хоҳламадилар.

Ўхшаш янгиликлар